Маҳаллийлаштириш маркази раҳбар ва мутахассислари Минерал ресурслар институтининг Олмалиқ шаҳридаги Аналитик тадқиқотлар маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф доирасида марказнинг қуйидаги бўлимлари кўздан кечирилди:
Методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш бўлими
Кимёвий таҳлил лабораторияси
Пробир таҳлил лабораторияси
Масс-спектрал ва спектрал таҳлил лабораторияси
Физик-механик ва кимёвий синов лабораторияси
Маъданларни майдалаш цехи
Марказда 19 номдаги таҳлил усуллари Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан O`zDST ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ баҳоланиб, аккредитация қилинган.
Ташриф жараёнида аналитик тадқиқотлар марказининг истиқбол режалари, хизмат кўрсатиш имкониятлари ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.





