Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллийлаштириш маркази вакиллари Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф доирасида университетнинг илмий-тадқиқот лабораториялари имкониятлари ва амалга оширилаётган ишланмалар ўрганилди.
Учрашув якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорлик келгусида кадрлар тайёрлаш, илмий изланишлар ўтказиш ва соҳадаги амалий муаммоларга замонавий ечимлар топишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Ҳамкорлик муносабатлари университет ва Марказ учун янги имкониятлар эшигини очади.






