Ярмаркада маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотлари, инновацион ечимлари ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этишди. Ушбу тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда янги кооперация алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилди.
Ярмарка доирасида Марказ ва Фанлар академияси ўртасида:
илмий тадқиқотлар,
кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш,
олий таълимдан кейинги таълим йўналишларида
ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Ушбу ҳамкорлик маҳаллий саноат салоҳиятини ошириш ва инновацион ривожланиш учун янги имкониятлар очади.









